• English
    • Ўзбекча
    • Русский

     

    Ўзбекистон Республикаси

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    2-Республика тиббиёт коллежи

Қисқа сатрларда

9 май - хотира ва қадрлаш куни

Ўтганларни хотирлаш, кексаларни эъзозлаш – бизнинг фарзандлик бурчимиздир.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда Хотира – ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр – инсонни улуғлайди, жамиятни безайди. Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай эзгу тамойиллар мужассам.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан чуқур жой олди. Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, элу юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди.Нуронийларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳаётини мазмунли қилиш, кўнглини кўтариш йўлида амалга ошириб келинаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан уларни ижтимоий ҳимоялаш кўлами янада кенгайди. Хусусан, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари йилига бир марта санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бепул даволаниш имкониятига эга бўлди.

Президентимиз ташаббуси билан 2015 йил мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили, деб номланди. Шу муносабат билан қабул қилинган Давлат дастури доирасида ёши улуғ инсонларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, тизимли асосда соғломлаштириш каби хайрли ишлар амалга оширилмоқда. /УзА материлларидан/

2015 йил Кексаларни эъзозлаш йили.
2011 йил  2-сентябр Ҳурматли устозлар ва ўқувчилар! Барчангизни Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Сизларга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам саломатлик, ўқиш ва ишларингизда омад, бахт-саодат, фаровонлик тилаймиз!
2011 йил 02-12 сентябр Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан ҳар йилги анъанага айланган “Диққат, болалар!” тадбири эълон қилинди. Ундан кўзланган мақсад болалар билан боғлиқ бўлган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, мактабларга қатнаш борасида хавфсизликни таъминлашдан иборат.
2011 йил 1-октябр Республикамизда “Устоз ва мураббийлар” куни нишонланмоқда. Барча устозларни байрам билан табриклаб, уларга узоқ умр , мустаҳкам соғлик,юртимиз равнақи йўлидаги фидокорона меҳнатларида ва келгусидаги ишларида улкан зафарлар, оилавий тинчлик-тотувлик тилаймиз!
2011 йил 21 октябр 21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун.
1 декабр qisqa_satr_OITSga qarshi kurash1 декабрь куни жаҳон ҳамжамияти Халқаро ОИТСга қарши кураш кунини нишонлайди. Бугунги кунда инсониятга жиддий хавф туғдираётган мазкур муаммо ҳеч қайси мамлакат аҳолисини бефарқ қолдираётгани йўқ. Ўзбекистон ОИТСга қарши курашга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган мамлакатлардан биридир.
3 декабр qisqa_satr_nogironlar kuni1992 йил БМТ Бош Ассамблеяси 3 декабрни “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилди. Бу ўн йил ичида БМТ ногиронларнинг аҳволини яхшилаш ва уларга тенг ҳуқуқли имкониятлар яратиб бериш мақсадида чора-тадбирларни амалга оширди. Бу кунни нишонлашдан мақсад – ногиронлар муаммосига жамоатчиликни жалб қилиш, уларнинг ҳақ – ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳоказо.
8 декабр qisqa_satr_Konstitusiya-kun2011 йил 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида мамлакат Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали мажлис бўлиб ўтди. Унда президент Ислом Каримов маъруза қилди ва 2012 йилни “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилишни таклиф этди.
14 январ qisqa_satr_Vatan ximoyasiМамлакатимизда 14 январь — Ватан химоячилари кунини миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Ватан химоячилари бор экан, Ватанимиз, оиламиз, маҳалламиз, ҳар кунимиз тинч ва осуда.
23-25 январ

Тошкент шаҳридаги “Shodlik Palace” меҳмонхонасида USAIDнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида сифатни яхшилаш лойиҳаси: Силга қарши курашиш компоненти” томонидан “Аҳолини эхтиёжларини ўрганиш” семинар тренинги бўлиб ўтди.

Семинар бугунги кунда дунё миқёсида аҳамиятга эга сил касаллигини эрта аниқлаш ва кўпайишини олдини муаммосига бағишланган. Мазкур семинарда Республика ДОТС маркази, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти, Халқ таълими худудий бошқармаси, Республика Фтизиатрия ва пульмонология маркази, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати, ОИТС, сил ва малярияга қарши кураш Глобал жамғармаси ва шунингдек 2- Республика тиббиёт коллежи вакиллари иштирок этди.