• English
    • Ўзбекча
    • Русский

     

    Ўзбекистон Республикаси

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    2-Республика тиббиёт коллежи

Коллеж ҳақида


kollej_bosh2-Республика тиббиёт коллежи Ўзбекистонда энг кекса ўқув масканларидан бўлиб, 1918 йилда Ўлка Мусулмон тиббиёт мактаби сифатида ташкил этилган. Бу ерда ўқитиш қисқа муддатли бўлган. Кейинчалик юқори малакали мутахассислар тайерлаш мақсадида 1920 й. ушбу мактаб тиббиёт билим юртига ўзгартирилди. Тиббиёт билим юртининг асосий мақсади – малакали миллий кадрларни тайёрлаб бериш ва доимий тиббий ёрдам кўрсатиш хизматини шакллантириш эди.

1927 й. фармация, тиш техникаси, 1929 й. – акушерлик, кейинчалик санитар-фельдшерлик (1935 й.), стоматология (1936 й.), фельдшерлик (1937 й.), фельдшер-лаборантлик (1951 й.), ҳамширалик иши (1968 й.) бўлимлари иш фаолиятини бошлади.

Коллежнинг тарихий статуси:
1918 й. – Биринчи Мусулмон фельдшерлар мактаби
1924 й. – Тошкент тиббиёт техникуми
1936 й. – Тошкент фельдшер – акушерлик мактаби
1937 й. – Тошкент тиббиёт ўқув комбинати
1945 й. – Республика ўрта тиббиёт мактаби
1954 й. – Й. Охунбобоев номли Республика тиббиёт билим юрти.

kol2003 йил Республика тиббиёт билим юрти тўлиқ реконструкциядан ўтгач, Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг 30.09.03 й. 233- сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2003 йил 29 декабрдаги 572- сонли буйруғига мувофиқ коллеж мақоми берилди.
2006 йилдан 2-Республика тиббиёт коллежи деб номланади.

Коллежда қуйидаги касблар бўйича мутахассислар тайёрланади:
1. Фармацевт ассистенти
2. Тиббиёт ҳамшираси
3. Тиббий лаборант
4. Тиббий профилактика иши фельдшери

Коллежда тайёрланадиган ўрта махсус, тиббиёт ихтисосига эга бўлган мутахассислар бозор иқтисодиёти шароитида нафақат Республикамиздаги амалий Соғлиқни сақлаш тизимида, балки нодавлат ташкилотларида, қўшма корхоналарда, фирмаларда, дорихоналарда ҳам рақобатдош мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондирмоқда.

kol1Улар Республикамизнинг барча вилоятларида ўз салоҳиятига, ўрнига эга бўлган малакали мутахассис сифатида танилган.  
Бугунги кунда коллеж 4та бинога эга, шулардан 2 таси ўқув биноси, 300 ўринга мўлжалланган “Ўқувчилар турар жойи” ва битта спорт мажмуасидир. Коллежда 50 та ўқув кабинети, 47 та лаборатория, 300 ўринли мажлислар зали, Ахборот-ресурс маркази мавжуд.

2001 йилда коллеж Корея гранти асосида умумтаълим фанлари учун мўлжалланган ўқув жиҳозлари билан таъминланди. Қайта таъмирлашдан сўнг, коллежнинг ўқув кабинетлари ва лабораториялари Япония гранти (JICA) томонидан беморларни парвариш қилиш жиҳозлари билан бойитилди. Шунингдек, 2та компьютер хонаси ва 2та лингафон хонаси тўлиқ жиҳозланди.

Таълим муассасамиз битирувчилари орасида фан докторлари, профессорлар кўпчиликни ташкил этади, жумладан: Қодиров А., Давлатов Х.Д., Тўлаганов К.С., Асатов И.А., Хакимов Х.А., Капкаев Р.А., Назаров Ш., Ходжаев Ш.Х., Қодирова А.А. ва б.

kol2Қобилиятли, билимдон ўқувчилар тайерлаш мақсадида турли фан олимпиадалари, конкурслар, ноанъанавий дарслар, ишбилармонлик ўйинлари, тренинглар мунтазам ўтказилади. Коллеж ўқувчилари шаҳар ва Республика конференцияларида фаол иштирок этиб, бир неча маротаба совринли ўринларни қўлга киритган. Ўқув масканимиз педагогик жамоасининг таълим жараёнини, кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш учун барча имкониятлар мавжуд.

2-Республика тиббиет коллежи жойлашган манзил: Тошкент ш., Шайхонтахур т., Туркқўрғон к., 9- уй.