• English
    • Ўзбекча
    • Русский

     

    Ўзбекистон Республикаси

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    2-Республика тиббиёт коллежи

Адилов Миржамол Азамович
Директор, тиббиёт фанлари номзоди

dir-r1988 йилда Тошкент Давлат Тиббиёт институтини “даволаш иши” факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – дерматовенеролог.
1989 йилдан – Тери-таносил касалликлари илмий-текшириш институтида қабул бўлими бошлиғи, 1994 йилдан 1996 йилгача мазкур институтнинг даволаш ишлари бўйича директори, 1996-1998 йилларда – ТТК ИТИ бош шифокори лавозимларида фаолият юритади.
1998-2004 йилларда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Бош бошқармаси 4- сонли тери-таносил касалликлари диспансерида бош шифокор лавозимида ишлайди.
2004 йилдан 2- Республика тиббиёт коллежида ишлаб келмоқда.

Ўз фаолиятида коллеж раҳбари ўқув масканининг моддий-техник базасини яхшилашга, педагогик жараённи самарали ташкил этилиши, таълим соҳасидаги ислохотларни амалиётга тадбиқ этилиши, соҳадаги халқаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, шунингдек педагогик кадрларни салоҳиятини оширилишига катта аҳамият беради.
М.А. Адиловнинг нашрдан чиққан ишлари:
1.    “Фармакология асослари” ўқув адабиёти – Адилов М.А., Мусаева Н., 2007 й.
2.    “Фармакология с основами рецептуры” ўқув қўлланмаси – Адилов М.А., Мусаева Н., Талипова Ш.ш., Ганиходжаева С.Р., 2007 й.
3.    “Коммунал гигиена” ўқув қўлланмаси – Адилов М.А., Магдиева С.У., 2007 й.
4.    “Общая микробиология” – Нуралиев Н., Адилов М., 2009 й.
5.     “ЎМКҲТ муассасаларида “Ўқувчилар турар жойи” фаолиятини ташкил этиш” тавсиянома – Адилов М.А., Салихова М.
6.    “ОИВ инфекциясининг назарий ва амалий билим асослари” – ўқув дастур, 2009 йил
7.    “Дерматовенерология ва эстетик тиббиёт илмий-амалий журнал”ида мақола – “Значение вегетативной нервной системы в клиническом течении аллопеции”
8.    “Тиббий меҳнат экспертизасининг хуқуқий асослари” ўқув қўлланма – 2011 й.