• English
    • Ўзбекча
    • Русский

     

    Ўзбекистон Республикаси

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    2-Республика тиббиёт коллежи

КОЛЛЕЖ ҲАЁТИ

2-сентябр Барча гуруҳларда биринчи соат “Мустақиллик дарси” ўтказилди. Унда мустақиллик биз учун энг улуғ, энг азиз қадрият, миллий ўзлигимиз, ор-номусимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли экани, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва муваффақиятларимизнинг ҳаётбахш манбаи сифатида барча ҳамюртларимиз қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллагани хусусида сўз юритилди.
7-сентябр kollej-hayoti_Diqqat-bolalaРеспубликамизда анъанага айланган “Диққат, болалар!” йўл ҳаракати
хавфсизлигига бағишланган тадбир муносабати билан коллежимизнинг фаоллар залида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари” давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ЙНБ мухандиси капитан А.А. Эгамбердиев ва 150 нафар коллеж ўқувчилари иштирок этдилар

19 октябр

21 октябр – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилгани муносабати билан “Тиллар” кафедраси ташаббуси билан коллежимизнинг 1-2 босқич ўқувчилари томонидан байрам анжумани ўтказилди


29 ноябр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги Қарорига асосан 2011 йилнинг 25 ноябридан 25 декабригача “Ёнғин хавфсизлиги” ойлиги эълон қилинди. шу муносабат билан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Жумладан, ўқувчи ёшлар ўртасида “Кўнгиллилар гуруҳи” ташкил этилди. Коллеж худуди ва ўқув биноларида “Ёнғин хавфсизлиги” бурчаклари ташкил этилди, маънавият соатларида “Ёнғин хавфсизлиги – ҳаёт гаровидир” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда, 1-2 босқич ўқувчилари ўртасида “Ёнғиндан эҳтиёт бўлинг” мавзусида иншолар танлови эълон қилинди.
30 ноябр kollej-hayoti_OITSga-qarshiКоллежнинг фаоллар залида 1 декабр – Ҳалқаро ОИТСга қарши курашиш кунига бағишланган “Ёшлар – ОИТСсиз келажак сари” тадбир ўтказилди. Тадбир ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси томонидан ташкиллаштирилди
2-4 декабр
3- декабр – Халқаро ногиронлар куни нишонланиши муносабати билан коллеж ўқувчилари томонидан Шайхонтоҳур тумани Тахтапул ва Кохота маҳаллаларида яшовчи бир неча ногиронларни уйларига совғалар билан ташриф буюрилди

6 декабр

kollej-hayoti_Konstitusiya-8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигини нишонланишига бағишланган “Қомусли эл – номусли эл” деб номланган байрам кечаси бўлиб ўтди. Тадбир ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси ҳамда фармация бўлими ўқувчилари томонидан амалга оширилди

kollej-hayoti_Konstitusiya1


9 январ

kollej-hayoti_9-yanvar


Коллежнинг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришиш остонасида” асарини мазмун-моҳиятини ўрганиш борасида ўқитувчилар ва ишчи ходимлар ўртасида семинар ўтказилди

 


17 январ

Коллежимизнинг фаоллар залида “Мустаҳкам оила йили” га бағишланган гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва шу каби турли иллатларнинг оила муҳитига, ёш оилаларга ва келажак авлодга салбий таъсири ҳақида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбатда Тошкент шаҳар ИИББ инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими катта юристи И.Қосимов, Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси Д.С. Довудова, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси тарғибот ва хуқуқий маърифат бўлими бошлиғи А.Бердиев, Шайхонтоҳур тумани ИИБ Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи инспектори И.Мухитдинова ва бошқа масъул шахслар, коллеж раҳбарияти ва гуруҳ раҳбарлари ҳамда ўқувчилар қатнашдилар.

Учрашув давомида ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, уларни хуқуқий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оилаларнинг бузилишига сабаб бўладиган ёмон иллатларга қарши курашиш зарурлиги ва вояга етмаганларни фан тўгараклари ва спорт секцияларига жалб қилиниши ҳақида фикрлар билдирилди.

Тадбир “Пойтахт” кўрсатувида ёритилди


27 январ

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар Ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда “Соғлом муҳит – и нсон саломатлиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар худудий бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, 2- Республика тиббиёт коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари, Экоҳаракат экспертлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Тадбир “Пойтахт” кўрсатувида ёритилди

5-6 май
Республикамизда Хотира ва қадрлаш куни олдидан умумхалқ ҳашари эълон қилинган. Коллежимиз ўқувчилари ва педагоглари ушбу ҳашарга ўз хиссаларини қўшдилар, коллеж худуди ва ён атрофларида тозалик ва ободонлаштириш ишлари қизғин кетди
8 май

9- май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам кечаси бўлиб ўтди. Байрамда коллежнинг ўқувчилари, педагогик жамоа билан биргаликда “Тахтапул” маҳалласида истиқомат қилувчи уруш ветеранлари ҳам иштирок этдилар. Коллеж гуруҳлари томонидан ветеранларга байрам совғалари топширилди
11 май
12- май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам кечаси коллежнинг Фаоллар залида ўтказилди